Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўз баёнотларини эълон қилишди
-
Туркия, Озарбайжон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўз баёнотларини эълон қилишди
Бакудан тарқатган хабарига кўра, ушбу баёнот Баку, Анқара ва Ашхабоднинг халқаро муассасаларда жумладан Бирлашган миллатлар ташкилотида ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида, Исломий ҳамкорлик ташкилотидаги ҳамкорликлар кўламини кенгайтириш зарурийлигини
Озарбайжон, Туркия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари кеча уч томонлама ўтказган йиғилишларининг якунида ўз баёнотларини эълон қилишди ва турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришни таъкидлашди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Бакудан тарқатган хабарига кўра, ушбу баёнот Баку, Анқара ва Ашхабоднинг халқаро муассасаларда жумладан Бирлашган миллатлар ташкилотида ҳамда Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотида, Исломий ҳамкорлик ташкилотидаги ҳамкорликлар кўламини кенгайтириш зарурийлигини шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотида ҳамкорлик аҳамиятини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, ушбу баёнотда Озарбайжон, Туркия ва Туркманистон республикалари терроризм ва трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳамда одам савдоси, гиёҳванд моддалар ва қурол яроқ контрабандасига қарши шунингдек, киберҳужумига доир жиноятлар ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш зарурлиги қайд этилган.