Тожикистон вазирлари ва масъуллари сидқидилдан ишлашга қасамёд қилишади
июл 30, 2017 18:05 Asia/Tashkent
-
Тожикистон вазирлари
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон давлат вазирлари ва бошқа мулозимларини президентга сидқидилдан ишлашга қасамёд қилишлари тўғрисидаги лойиҳани имзолади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, мазкур қонун асосида вазирлар ва бошқа мулозимлар президентга сидқидилдан ишлашга берган қасамёдни ижро этмаганида мамлакат президенти уларни огоҳлантириш, жазо бериш ва ҳатто ишдан ҳайдаш каби ваколатидан фойдаланиши мумкин.
Ўтмишда фақат Тожикистон қуролли кучлари мамлакат президентига сидқидилдан ишлаш учун қасамёд қилишарди.
Ёрлиқ