Қирғизистон президентлигига номзод бўлган 11 шахсга нисбатан суд ҳукми эълон этилган
-
Қирғизистон президентлигига номзод
Қирғизистоннинг Марказий сайлов комиссияси раиси бу мамлакат президентлигига номзод бўлган 11 шахсга нисбатан суд томонидан ҳукм эълон этилганлиги ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистоннинг Марказий сайлов комиссияси раиси Нуржон Шайлдабекова айни пайтда Қирғизистон МСК масъуллари бу шахсларга нисбатан чиқарилган суд ҳукмини кўриб чиқишмоқда, уларга нисбатан эълон этилган бундай ҳукмлар масаласи ҳал этилмаганида номзодлар мамлакат президлик сайловларида қатнаша олишмайди деб айтди.
Шайлдабекова шунингдек 2011 чи йилда мамлакат президентлик сайловлари номзодларининг рўйхатига ишора қилиб, келаси президентлик сайлавлар рўйхати 2011 чи йилга қараганда анча камроқдир деб қўшимча қилди.
Қирғизистонда президентлик сайловлар жорий йилнинг 15 октябрида ўтказилиши кутилмоқда.