Қозоғистон давлати ўз фуқароларини хорижда диний таълим олишларини тақиқлаши мумкин
(last modified Fri, 04 Aug 2017 14:21:13 GMT )
август 04, 2017 19:21 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон давлати ўз фуқароларини хорижда диний таълим олишларини тақиқлаши мумкин
    Қозоғистон давлати ўз фуқароларини хорижда диний таълим олишларини тақиқлаши мумкин

Остона давлатининг расмийлари айни пайтда Қозоғистон фуқароларининг чет элларда диний таълим олишларини тақиқлаш масаласини ўрганиб чиқишмоқда. Давлатнинг ушбу масалага ёндашувининг сабаби, Қозоғистонда экстремизм таъсирининг хатарларини чеклаб қўйиш кўзда тутилган

Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири Қозоқ фуқароларининг хорижда диний таълим олишларига монеълик бўлиши эҳтимоли ҳақидаги хабар берди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Нурлан Ирмакбаевнинг маълум қилишича, Остона давлатининг расмийлари айни пайтда Қозоғистон фуқароларининг чет элларда диний таълим олишларини тақиқлаш масаласини ўрганиб чиқишмоқда. Давлатнинг ушбу масалага ёндашувининг сабаби, Қозоғистонда экстремизм таъсирининг хатарларини чеклаб қўйиш кўзда тутилган. 

Қозоғистон дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазири экстремистик ғоларни тарғиб қилувчилар ва воизларнинг Қозоғистон фуқароларига ва диний уламоларига эҳтимолий таъсир этиши Остона давлатининг ушбу чораларни қўллашига туртки бермоқда деб айтди. 

 

Ёрлиқ