Афғонистон давлати миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг Душанбе шаҳрига сафар қилиши
(last modified Thu, 11 Aug 2016 05:47:00 GMT )
август 11, 2016 10:47 Asia/Tashkent

Афғонистон давлати миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг Душанбе шаҳрига сафар қилиши

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз " Афғонистон давлати миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчисининг Душанбе шаҳрига сафар қилиши" мавзуига бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Афғонистон давлатининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар кеча чоршанба куни Тожикистон билан чегара масаласида музокара ўтказиш мақсадида Душанбе шаҳрига сафар қилди. Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши идорасининг маълум қилишича, ушбу бир кунлик сафар Тожикистон миллий хавфсизлик кенгаши котиби Абдураҳмон Қаҳҳоровнинг таклифи билан амалга ошди. Ушбу хабарга биноан, Муҳаммад Атмар ушбу учрашув давомида Тожикистоннинг юқори мартабали расмийлари билан хавфсизлик, терроризм ва уюшган жиноятчилик билан курашиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликлар ҳақида ҳам суҳбат ўтказиши кўзда тутилган. Афғонистон давлатининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмарнинг Тожикистонга чегара масаласи бўйича музокара ўтказиш учун сафар қилиши, Қобул давлатининг Душанбе давлатига муштарак чегараларнинг хавфсизлиги борасида  ишонч ҳосил қилиши учун саъй-ҳаракат қилаётганидан дарак беради. Афғонистон ва Тожикистоннинг турли соҳалардаги алоқалари айни пайтда кенгаймоқда. Аммо хавфсизлик масаласи бўйича хавотирланишлар икки юрт муносабатларига раҳна солмоқда. Афғонистон ҳудудидан Тожикистонга терроризм ва наркотик моддаларнинг транзити Тожикистон давлатининг энг муҳим хавотирланишларидан ҳисобланади. Икки мамлакат 1 минг 400 километр масофали муштарак чегарага эгадир.

     Тожикистон Афғонистон билан чегара ҳудудларида террорчи гуруҳларнинг жойлашиб олишидан бениҳоя хавотирланмоқда. Афғонистон шимолига қараб нотинчликлар ва бўҳронли вазиятнинг кенг тарқалиши ва Тожикистон билан муштарак чегарага эга бўлган Афғонистоннинг Қундуз шаҳрининг уруш марказига айланиши ҳам Тожикистонни у ердаги хавфсизлик оқибатлари хавотирга солмоқда. Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг нуфузи ва Толибон томонидан ушбу мамлакат шимолига қараб юриш ҳаракатлари, Тожикистоннинг хавфсизлик масаласидаги хавотирланишларининг энг муҳимларидан ҳисобланади. Россия давлати ҳам яқинда Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараларида хавфсизлик чораларини кучайтиришда ёрдам қилишини маълум қилди. Минтақада жойлашган давлатларнинг хавотирланишларига сабаб бўлаётган вазият, бу Фарғона водийсида террорчи гуруҳлар таъсирининг ортиши ва уларнинг Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Қирғизистон республикаларида радикал ва зўравон гуруҳлар учун муҳим базага айланишидир.    

     Фарғона водийсига кирадиган Тожикистон республикасининг Сўғд вилоятида ҳам ишсизлик масаласи долзарб мавзу бўлиб, ушбу вилоятнинг иқтисодий аҳволи ўта ночор ва қашшоқдир. Ушбу вазият эса, террорчи ва зўравон гуруҳларнинг айниқса ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу минтақа аҳолисига катта миқдордаги пулларни тақдим этиш билан ўзларининг сафларини кенгайтиришга замин яратмоқда  ва Фарғона водийсига кирадиган Сўғд вилоятини  ўзларининг базаларига айлантиришга интилишмоқда. Террорчиларнинг  Тожикистонга қарата таъсир кўламининг кенгайиши хусусидаги хавотирланишлар ушбу мамлакатнинг хавотирга сабаб бўлиши билан чекланиб қолмайди, балки Хитой ва Россия ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Кавказ ҳам террорчиларнинг ушбу минтақаларга қараб оқиб келишидан хавотирланишмоқда. Америка қўшма штатлари Афғонистонни ўзининг ҳарбий базасига айлантириш билан ва ушбу мамлакатда бўҳронни бошқариб туриши ҳамда Афғонистон шимолидан Марказий Осиё республикаларига ва Кавказга қарата нотинчликларни ва бўҳронли вазиятни олиб ўтишни кўзда тутган бўлиб, ушбу ҳолат Россия ва Хитойни ҳам ташвишга солмоқда. Афғонистон давлатининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Атмарнинг Тожикистонга чегара масаласи бўйича музокара ўтказиш учун сафар қилиши, муштарак чегаралар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан икки томонлама алоқаларни кенгайтириш йўлларини ўрганиб чиқиш билан, ушбу мамлакат расмийларини ишонтиришга уринмоқда.

     Тожикистоннинг Афғонистон билан чегаралари яқинида террорчи гуруҳларнинг жойлашиб олиши ортидан Душанбе давлатини хавфсизлик масаласидаги хавотирланишидан ташқари, ушбу нотинчликлар икки юрт ўртасидаги тижорат ва савдо-сотиқ ҳамкорликлари кўламининг пасайишига ҳам сабаб бўлмоқда. Сўнги йилларда Афғонистон ва Тожикистон ўртасида тижорат соҳасидаги товар айирбошлаш ҳажми гарчи ортган бўлсада, бироқ охирги бир неча йиллар мобайнида Афғонистон шимолида хусусан Қундуз вилоятида Толибон гуруҳи фаолиятининг кенгайиши билан Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегара транзити ва савдо сотиқ кўлами анчагина камайган. Электр энергетикаси, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва таълим соҳалари сингари ўзаро эҳтиёжлар икки томонлама ва минтақавий алоқаларни янада кенгайтириши учун шароит яратмоқда. Қирғизистон ва Тожикистондан КАСА 1000 номи билан аталаётган электр энергиясини Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга олиб ўтиш лойиҳаси ҳам ушбу мавзуга алоқадор бўлиб, мазкур лойиҳанинг ижро этилиши Тожикистон ва Афғонистоннинг биргаликдаги чегаларида хавфсизлик ва тинчлик ўрнатилишига эҳтиёж сезади.

       Муҳтарам тингловчилар, "Таҳлилий эшиттириш"га ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

     Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ