Тожикистон делегацияси ЕҲХТнинг ихтисослашган йиғилишида қатнашмайди
(last modified Tue, 12 Sep 2017 12:52:52 GMT )
сентябр 12, 2017 17:52 Asia/Tashkent
  • Тожикистон
    Тожикистон

Тожикистон давлати юборган делегация Польша пойтахтида ўтказилаётган Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти йиғилишининг фақат очилиш маросимида қатнашишини маълум қилди.

Эроннинг хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, бу йиғилиш бугун Польша пойтхати- Варшава шаҳрида бўлиб ўтди. Тожикистон делегацияси эса  ЕҲХТни келгуси йиғилишларида қатнашмаслигини эълон қилди.

Варшавада ўтказиладиган ЕҲХТнинг ихтисослашган йиғилишида  бу ташкилотга аъзо 57 мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Шу ҳолда бугун  Тожикистон давлатининг ўнлаб мухолифат аъзолари  бу мамлакатда инсон ҳуқуқи вазиятига халқаро ҳамжамият эътиборини жалб этиш мақсадида  бу йиғилиш биноси яқинида митинг ўтказишди.

 2016 чи йилнинг сентябрида Варшавада инсон ҳуқуқи мавзусидаги ЕҲХТнинг   йиғилишда  Тожикистон давлатининг сиёсий мухолифат гуруҳларини қатнашгани ва улардан айримларини нутқ сўзлаганидан кейин Душанбе давлати ва ЕҲХТ ўртасидаги жанжаллар ва ихтилофлар авж олди.

Бу йиғилиш ортидан Тожикистоннинг турли шаҳарларида ЕҲХТнинг офислари фаолияти тўхтатилди.

 

Ёрлиқ