Ашхабодда Тожикистон, Туркманистон ва Покистон президентлари учрашди
Имомали Раҳмон ва Қурбонгули Бердимуҳаммедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларнинг ҳозирги ва келгусидаги жараёнлари ўрганиб чиқишди.
Тожикистон республикаси президенти Туркманистон пойтахти Ашхабодда Покистон ва Туркманистон президентлари билан учрашган чоғида икки томонлама алоқаларни ва минтақадаги ўзгаришларни муҳокама этишди.
Тожикистон президенти матбуот сайти тарқатган хабарга кўра, Имомали Раҳмон ва Қурбонгули Бердимуҳаммедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқаларнинг ҳозирги ва келгусидаги жараёнлари ўрганиб чиқишди.
Шунингдек, ушбу учрашувда Тожикистон ва Туркманистон ўртаси иқтисодий, энерегетика, юк ташиш, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик кўлами ҳақида баҳс муноза ва суҳбатлар бўлиб ўтган.
Шу билан бирга, Тожикистон ва Покистон президентлари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳам икки давлат ўртасида иқтисодий ва тижорий секторга қаратилган келишувларнинг ижро этилиши таъкидланди.