Путиннинг Ашхабодга қилган сафарининг натижалари
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i24253
Россия ва Туркманистон президентларининг учрашувлари якунида икки давлат қишлоқ хўжалиги соҳасида шунингдек, саноат, туризм, соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича бир нечта битимларга имзо қўйишди
(last modified 2018-08-22T17:52:21+00:00 )
октябр 04, 2017 17:41 Asia/Tashkent
  • Путиннинг Ашхабодга қилган сафарининг натижалари
    Путиннинг Ашхабодга қилган сафарининг натижалари

Россия ва Туркманистон президентларининг учрашувлари якунида икки давлат қишлоқ хўжалиги соҳасида шунингдек, саноат, туризм, соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича бир нечта битимларга имзо қўйишди

Россия президентининг Туркманистонга қилган сафарида икки мамлакат расмийлари муносабатларни янада кенгайтириш учун ҳамкорликлар доирасида бир нечта ҳужжатларни имзолашди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ва Туркманистон президентларининг учрашувлари якунида икки давлат қишлоқ хўжалиги соҳасида шунингдек, саноат, туризм ва наркотик моддалар контарбандасига қарши курашда ҳамкорлик қилиш бўйича бир нечта битимларга имзо қўйишди. 

Россиянинг Туркманистон билан ҳамкорликлар кўламини янада кенгайтиришга қаратилган уринишларига қарамай, Россиянинг Туркманистон билан ташқи савдо соҳасидаги улуши 5 фоизни ташкил этади холос. Ашхабодннинг тижорат соҳасидаги асосий шериги Пекин ҳисобланади. 

Россия ва Туркманистон ўртасидаги тижорат айирбошлаш ҳажмининг камайишининг сабабларидан бири бу Россиянинг Туркманистон газини харид қилмаслигига ҳам боғлиқдир. Россия федерацияси президенти Владимир Путин Турманистонга охирги марта 2012 йилда сафар қилган эди.