Тожикистонда 9 кишидан иборат гуруҳ ИШИД ғояларини тарғиб қилиб келган
(last modified Wed, 25 Oct 2017 14:15:59 GMT )
октябр 25, 2017 19:15 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда 9 кишидан иборат гуруҳ ИШИД ғояларини тарғиб қилиб келган
    Тожикистонда 9 кишидан иборат гуруҳ ИШИД ғояларини тарғиб қилиб келган

Хабар қилинишича, судланган шахслар ИШИД террорчилик гуруҳининг ғояларини тарғиб қилиш билан бир вақтда, ёшларни ушбу террорчилик гуруҳининг сафига ёллаш билан шуғулланишган.

Тожикистоннинг Хатлон вилоятида яшовчи тўққиз киши ИШИД террорчилик гуруҳининг ғояларини тарғиб қилганлик учун узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди. Вилоят суди раисининг ўринбосари Темур Бойзоданинг хабар беришича, суд жараёнида гуруҳнинг ҳар бир аъзоси айби тўлиқ исботланди.

Бошқа манбалардан маълум бўлишича, гуруҳ раҳбари Файзиддин Шомардонов 20 йилга озодликдан маҳрум этилди. Саидмурод Баротов 18 йилга, Абубакр Сатторов 15 йилга қамалди. Икки шахс 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди, гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам узоқ муддатли жазони олди. Хабар қилинишича, судланган шахслар ИШИД террорчилик гуруҳининг ғояларини тарғиб қилиш билан бир вақтда, ёшларни ушбу террорчилик гуруҳининг сафига ёллаш билан шуғулланишган.

Терговда аниқланишича, Файзиддин Шомардонов Сурия ва Ироқдаги ИШИД жангарилари билан доимий алоқада бўлган, дея айтиб ўтган вилоят судидаги манба. Маълум бўлишича, маҳкум Абубакр Сатторовнинг қариндошлари Тожикистон Олий судига кассация шикояти беришмоқчи. Унинг отаси Файзиддин Сатторовнинг фикрича, Абубакрга туҳмат қилинган. «Менинг ўғлим ҳар доим қонунга бўйсунувчи фуқаро эди ҳамда Қўрғон-Тепа шаҳридаги "Royal Baby" компаниясида ишлаган. Ҳозирча менга суд қарорини беришмади. Бироқ мен суд қарорига қарши мамлакат парламентига шикоят хати ёзиб қўйдим», - деди у.

 

Ёрлиқ