Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг Тожикистонга уюштирган расмий сафари
(last modified Tue, 14 Nov 2017 07:38:23 GMT )
ноябр 14, 2017 12:38 Asia/Tashkent

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Душанбе шаҳрида учрашди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар. 

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевнинг Тожикистонга уюштирган расмий сафари”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

        Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Аслов ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Душанбе шаҳрида учрашди. Сирожиддин Аслов ва Эрлан Абдилдаевнинг учрашуви Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг Тожикистонга уюштирган расмий сафари доирасида амалга ошди. Икки томон ҳам ушбу учрашувда Тожикистон ва Қирғизистон алоқаларининг ривожланиш истиқболлари ва ҳозирги вазият хусусида жумладан сиёсий, иқтисодий, тижорат соҳасида ва маданий мавзулар юзасидан Душанбе ва Бишкекнинг қарашларини муҳокама этишди ва фикр алмашдилар. Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегараларини белгилашга боғлиқ мавзулар ва икки юрт ўртасида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш масалалари ҳам ушбу учрашувнинг диққат марказидан жой олди. Тожикистон ва Қирғизистон республикалари расмийларининг учрашуви Марказий Осиё минтақасидаги халқлар ва давлатлар учун муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, мазкур учрашув Ўрта Осиё давлатларининг бирлиги ва ҳамжиҳатлиги, икки юрт мусулмонларининг тинчлиги ва осойишталиги учун хизмат қилади.

       Тожикистон ва Қирғизистон Ўрта Осиёнинг бошқа республикалари сингари мустақилликка эришгандан кейин чегара масалаларида кўплаб муаммоларга учраган. Шу билан бирга, Тожикистон ва Қирғизистон республикаси 1991 йилда истиқлолни қўлга киритганидан сўнг иккала юртнинг чегарасида ҳарбийларнинг ўзаро тўқнашувлари ҳам бўлиб турди. Айниқса, охирги йиллардаги тўқнашувлар бироз бўлсада шиддатли тус олган эди. Ушбу тўқнашувларнинг охиргиси 2014 йилнинг август ойида юз берган эди. Унда Тожикистоннинг Бобожон Ғофуров туманидаги Қалача қилоғида Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида тўқнашув келиб чиққан. Шунингдек, ўтган йилнинг ёзида ҳам икки мамлакат чегараларида бўлиб ўтган тўқнашувда икки юрт учун катта талафотлар ва молиявий зарар етказилди. Ўтган йигирма йил давомида икки ўлка ўртасида бўлиб ўтган тўқнашувлар, икки давлатнинг ўзаро ҳамкорликларига ва иқтисодий алоқаларига путур етказди ҳамда икки юртнинг мусулмон халқига катта зиён бўлди. Тожикистон ва Қирғизистон 976 километрлик муштарак чегарага эга бўлиб, шундан 504 километри яъни чегараларнинг 52 фоиздан камроғида икки давлатнинг чегарага доир делимитация белгилари ўрнатилган.

      Қолган чегара ҳудудларда давлат белгилари ўрнатилмаганлиги боис, Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегара минтақасида яшайдиган иккала юрт аҳолиси ўртасида кўп маротаба келишмовчиликлар, шунингдек сув, яйловлар, ер масаласида ихтилофлар келиб чиқди. Чегарадаги мавжуд кескинликларга қарамай, Қирғизистон давлати 2016 йилнинг бошиданоқ қўшни республикалар билан айниқса, Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегара ихтилофларини барҳам бериш ва ўртадаги муаммоларни ҳал этиш учун маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказилишини маълум қилди. Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев жорий йилнинг январ ойида мухбирлар билан ўтказган суҳбатида, мавжуд ихтилофлар бўлишига қарамай, 2014 йилга солиштирганда 2015 йилда Тожикистон ва Ўзбекистон республикалари чегараларидаги ихтилофлар анчагина камайганлигини маълум қилди. Чегара нуқтаи назаридан келиб чиққан ихтилофлар ортидан, ўтган бир неча йиллар мобайнида Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари чегара бўйича муштарак йўлларни белгилаш ва чегара минтақаларида ҳуқуқий тартибни ўрнатиш усуллари юзасидан бир қарорга ва келишувга эриша олмади. Умуман олганда, Қирғизистон ташқи ишлар вазирининг Тожикистонга расмий сафар уюштириши икки қўшни мамлакатнинг минтақада тинчлик ва осойишталикни ўрнатиш йўлида муҳим ва ижобий қадам қўйилганлигини яққол намоён этади.  

       Шунингдек, 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ташкил этилган «Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик» номли халқаро конференцияда иштирок этган Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев «минтақа халқларини битта дин, эътиқод, маданият ва тарих бирлаштириб тургани»ни таъкидлаб ўтди. Қирғизистон Ташқи ишлар вазири қадим ўтмишдан Марказий Осиё ҳудудида ривожланиб келган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва йўлларга тўхталиб ўтиб, уни замонавий кўринишда қайта тиклашга умид билдирди. Минтақа давлатларининг иқтисодий ривожланиши эса уларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ экани кўп бор такрорланди. Аммо мамлакатлар орасида чегара назорати, савдо-иқтисодий муносабатларни тартибга солишда ҳалигача мураккаб масалалар ечилмай қолаётгани рост, деб фикр билдирди Эрлан Абдилдаев. Шунингдек у Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараларини демилитация этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳнинг фаолиятига баҳо бериб, бу тарихий натижани қўлга киритиш учун қўйилган қадам, дея эътироф этди. Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўзбек-қирғиз чегара ҳудудларидаги ҳолатга баҳо бериб, чегарадаги вазиятни тартибга келтириш мураккаб вазифа ҳамда икки мамлакат ўртасида тузилган Ишчи гуруҳ бу ҳақда қайғураётганини айтиб ўтди. Шунингдек, вазир давлатлараро чегара нуқталарини аниқлаш ва демилитация этиш жадал суръатда давом этаётганини ҳам билдириб ўтди. Албатта, аҳоли гавжум ва икки давлатда истиқомат қилувчи қариндошлар бир-бирининг яхши кунларида учрашиб, кўришишни истайди. Эрлан Абдилдаевнинг маълум қилишича, ўзбек-қирғиз чегара нуқталари туташган ҳудудлари тўлиқ демилитация қилингач, чегара назорат пунктларининг сони кўпайтирилиши, чегарачи ходимлар квотаси оширилиши мумкин.

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ