Терроризмга алоқадор 11 қозоғистонлик Остонага экстрадиция қилинди
(last modified Thu, 16 Nov 2017 14:04:16 GMT )
ноябр 16, 2017 19:04 Asia/Tashkent
  • Терроризмга алоқадор 11 қозоғистонлик
    Терроризмга алоқадор 11 қозоғистонлик

Қозоғистон бош прокурори муовини ўтган 3 йил мобайида дунёнинг турли мамлакталарида терроризм ва экстремизмга алоқадорликда айбланган 11 нафар қозоғистонликларни Остонага экстрадиция қилингани ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистон бош прокурори муовини Андрей Лукин  дунёнинг айрм мамлакатларида  террорчилик ва эктремистик ҳаракатларда айбланган бу мамлакатнинг 11 фуқароларини  Қозоғистон давлатига топширилганлигига  ишора қилди. Унга кўра, Қозоғистонининг бу фуқаролари турли мамлакатларда  қамоққа маҳкум этилганди, аммо давлат воситачилиги билан Отсонага экстрадиция қилинди.

Лукин ўз сўзларида айни пайтда Хитой, Россия ва  айрим Европа  мамлакатларида бунга ўхшаган жиноят ва айбловлар  билан қўлга олинган қозоғистонликларни мамлакатга қайтариш учун музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

У Сурия ҳудудидан қозоғистонлик бир оилани олиб келинганига тўхталиб,  Қозоғистоннинг махсус хизмати таҳдидларни олдини олиш ҳамда қандай сабаблар билан бу шахсларни бошқа ммлакатлар хусусан Сурияга боришганини текширмоқда деб таъкидлади.