Қозоғистонда терроризмни тарғиб этишда айбланган 11 киши қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i25558-Қозоғистонда_терроризмни_тарғиб_этишда_айбланган_11_киши_қўлга_олинди
Қозоғистонда интернет тармоқларида ИШИД террорчи гуруҳини тарғиб этишда айбдор деб топилган бу мамлакатнинг 11 нафар фуқаролари қўлга олинди.
(last modified 2018-08-22T17:52:55+00:00 )
ноябр 17, 2017 18:45 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда
    Қозоғистонда

Қозоғистонда интернет тармоқларида ИШИД террорчи гуруҳини тарғиб этишда айбдор деб топилган бу мамлакатнинг 11 нафар фуқаролари қўлга олинди.

Қозоғистоннинг Казинформ ахборот агентлиги маълумотига таяниб ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистоннинг жануб вилоятларида бу мамлакат миллий хавфсизлик кучларининг махсус амалиётлари жараёнида ушбу 11 нафар қўлга олингани айтилади.

Мазкур хабарга асосан,  Қозоғистоннинг Сайрам ва Шимкент шаҳарлари яшовчилари бўлган бу шахслар интернет орқали  ИШИД террорчилик гуруҳи ақидаларини тарғиб этиш  билан машғул бўлган.

 Айтиш керакки Қозоғистон давлати терроризм жумладан ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашаётган энг фоал мамлакатлардандир.