Қирғизистон президенти қасамёд қабул қилди
(last modified Fri, 24 Nov 2017 12:55:42 GMT )
ноябр 24, 2017 17:55 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти қасамёд қабул қилди

Янги президент Сооронбай Жээнбеков қасамёд қабул қилди

Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков қасамёд қабул қилди ва расман мамлакат президенти лавозимини бажаришга киришди. У республиканинг бешинчи президенти бўлди. 

Қирғизистон президентлик сайлови 15 октябрда бўлиб ўтган эди. Собиқ бош вазир Жээнбеков ҳукмрон Социал-демократик партиядан номзодини илгари сурган, овоз бериш жараёнида бевосита иштирок этган 56 фоиз сайловчининг 54 фоизидан ортиғи уни қўллаб-қувватлаган эди. 

Тантанали маросим Бишкек яқинидаги "Ала-Арча" давлат қароргоҳида бўлиб ўтдиа. Унда 450 фахрли меҳмон иштирок этди. 

Жээнбеков, конституцияга қўлини қўяр экан, тантанали равишда "давлат раҳбари ваколатларини адолат билан адо этишликка, инсон ва фуқаро ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, конституцияга қатъий амал қилишга, халқ бирлиги, давлат яхлитлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга" қасамёд қилди.

Шундан сўнг, МСК раҳбари Нуржан Шайлдабекова унга президентлик гувоҳномаси, кўкрак нишони ва президент штандартини тақдим этди. 

Қирғизистон президенти, мамлакат қонунчилигига кўра, 6 йил муддатга умрида бир марта сайланади. 

 

Ёрлиқ