Тожикистондаги ИИБ биносида юз берган портлаш оқибатида бир ходим қурбон бўлди
декабр 02, 2017 15:02 Asia/Tashkent
Тожикистоннинг Қўрғон-Тепа шаҳридаги Хатлон вилояти бўйича ички ишлар бошқармаси биносида содир бўлган портлаш оқибатида милиция ходими ҳалок бўлди
Бу ҳақда РИА Новости манбага таянган ҳолда «Портловчи қурилма бўйича жиноий ишни олиб борган милиция ходими, ушбу модда билан эҳтиётсиз ҳаракат оқибатида ҳалок бўлди, портловчи қурилма ҳаракатга келган», - дея айтиб ўтган манба.
Таъкидланишича, яна бир ходим шифохонага олиб кетилган.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари бошланди.
Аввалроқ Тожикистондаги Хорог шаҳри аэропорти бошлиғи Дилдор Мақсудшоев бортида президент Имомали Раҳмон бўлган вертолётни Душанбега кузатаётган пайтида ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Ёрлиқ