Ўзбекистон томонидан Қирғизистон молиявий муассасаларига 100 миллион доллар ажратилади
Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артём Новиков Ўзбекистонга амалга оширилган ташриф якунлари ҳақида маълумот берди
Кун.уз сайтига кўра,«Молиявий ҳамкорлик ҳақидаги битим шуни назарда тутадики, Ўзбекистон томони молия-кредит муассасалари йўналиши бўйича Қирғизистон молиявий муассасаларига 100 миллион доллар ажратмоқда, яъни бу пулларнинг барчаси Қирғизистон Республикаси тадбиркорлари томонидан Ўзбекистонда товарлар, хомашё ва бошқа эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун фойдаланилиши мумкин», - дея хабар берди Артём Новиков журналистларга.
«Яъни, шу тариқа, биз ўзимизнинг корхоналаримиз молиявий-иқтисодий салоҳиятини Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро алоқалар учун оширмоқдамиз. Бироқ, шу билан бирга, биз ҳозирда яна бир ташаббусни ишлаб чиқмоқдамиз – Қирғизистон Республикаси экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича, ҳозирда Қирғизистонда ишга туширилаётган қўшма корхоналар ва ўзбекистонлик шериклар билан хомашё, асбоб-ускуналар етказиб бериш бўйича ишлайдиган компаниялар Қирғизистон Республикаси ҳудудида маҳсулотни қайта ишлаши ва уни кейинчалик экспорт қилиш мумкин бўлади, яъни бу соҳада ҳам қирғизистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлаб турадиган молиявий механизм аниқланади», - дея айтиб ўтди у.