Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги товар айланмаси 85 фоизга ошди
Статистик маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўн бир ойи мобайнида Тожикистон ташқи савдо айланмаси қарийб 3,6 млрд долларни ташкил этди.
Кун.ўз сайтига кўра, Тожикистон оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, энг юқори ўсиш Ўзбекистон билан икки томонлама савдода қайд этилди – 85 фоиз, бу 110 миллион доллардан ортиқдир.
Статистик маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўн бир ойи мобайнида Тожикистон ташқи савдо айланмаси қарийб 3,6 млрд долларни ташкил этди.
Манба маълумотларига кўра, бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 млн долларга кўп. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида товарлар экспортининг улуши 1 млрд 96 млн долларга тенг бўлди, бу 2016 йилнинг январь-ноябрь ойларидаги кўрсаткичдан 35,4 фоизга ёки 286.6 миллион долларга кўпроқ.
Маҳсулотлар импорти тахминан 2,5 млрд долларни ташкил этди, бу ўтган йилги ҳажмдан 9,7 фоизга ёки 267 млн долларга камроқ.
Россия ва Қозоғистон Тожикистоннинг асосий савдо шериги бўлиб қолмоқда. Тожикистон-Россия айланмаси ҳажми 843 млн долларни, Тожикистон-Қозоғистон айланмаси эса 754 миллион долларни ташкил қилди. Россия билан савдо ҳажми 11 фоизга камайди, Қозоғистон билан эса аксинча – қарийб 30 фоизга ошди.