Тожикистон 2018 йил ёзидан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошламоқчи
декабр 20, 2017 13:59 Asia/Tashkent
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Тожикистон 2018 йил ёзидан Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлаши мумкин, деди мамлакат энергетика ва сув ресурслари вазири Усмонали Усмонзода.
У Тожикистоннинг 2009 йил ноябрда Марказий Осиё Умумий электр энергия тизими (УЭТ)дан чиққанидан сўнг Тожикистон ва Ўзбекистон энергия тизимларида сезиларли ўзгаришлар юз берганини эслатди, деб ёзади Sputnik Тожикистон.
Аммо бугунга келиб республикалар УЭТни тиклашни режалаштирган. Бунинг учун, вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон мамлакат жанубини Тожикистон билан боғлайдиган 60 километрли электр узатиш линияларини тиклаши лозим.