Сооронбой Жээнбеков: Марказий Осиёда ИШИД мафкурасининг таъсири кучаймоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i27471
ИШИД Марказий Осиё мамлакатларида экстремистик мафкурани тарқатишни кучайтирмоқда
(last modified 2018-08-22T17:53:28+00:00 )
декабр 27, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Сооронбой Жээнбеков: Марказий Осиёда ИШИД мафкурасининг таъсири кучаймоқда
    Сооронбой Жээнбеков: Марказий Осиёда ИШИД мафкурасининг таъсири кучаймоқда

ИШИД Марказий Осиё мамлакатларида экстремистик мафкурани тарқатишни кучайтирмоқда

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг маълум қилишича, минтақада ИШИД мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда ҳамда Марказий Осиё давлатлари фуқароларини ёллаш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Форс ахборот агентлиги хабар берди. 

"Марказий Осиёда ИШИД ва шунга ўхшаш радикал гуруҳлар мафкурасининг тарқалиши кучаймоқда, фаол тарғибот ва бизнинг давлатлар фуқароларини ёллаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўйлашимча, МДҲ ва КХШТ мамлакатларининг фаол ўзаро ҳаракатисиз чегара хавфсизлиги соҳасида коллектив хавфсизликни, давлат чегараларининг ишончли қўриқланишини тўла таъминлай олиш ҳамда замонавий чақириқлар ва таҳдидларнинг катта қисмига қарши курашиш имконсиз", - дея айтиб ўтди Жээнбеков МДҲ давлатлари етакчиларининг норасмий учрашуви давомида