Қозоғистон илк бор БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилади
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирилги эртадан бошлаб бу мамлакатни биринчи марта БМТ Хавфсизлик кенгашида раислик қилиши жараёнини бошланиши ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Қозоғистон ТИВ тарқатган ҳисоботида бу мамалакатни бир ой ичида БМТ Хавфсизлик кенгашини раислик қилишини эълон қилди.
Қозоғистон ТИВ ҳисоботида келтиришича, 2018 йилнинг дастлабки кунларида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари январь ойи учун мўлжалланган раислик дастурини кўриб чиқиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хавфсизлик Кенгашига кирмайдиган БМТга аъзо давлатлар, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат ташкилотлар учун Кенгашнинг иш дастури юзасидан матбуот анжуманини ўтказиш режалаштирилган
18 январь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев раислигида Хавфсизлик Кенгаши аъзоларининг “Оммавий қирғин қуролларини тарқатмаслик: ишончни мустаҳкамлаш чоралари” мавзуида тематик мунозаралар ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, Кенгаш ўзининг бир ойлик фаолияти давомида минтақавий ҳамкорлик, Марказий Осиё манфааларини ривожлантириш, терроризмга қарши кураш ҳамда Африкада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ҳамда бугунги дунёнинг таҳдидларига қарши краш учун бМТ ва Хафсизлик кенгашнинг дастурлари каби масалаларни муҳокма қилади.