Европада Қозоғистоннинг 5 миллиард доллардан ортиқ маблағлари музлатиб қўйилди.
(last modified Tue, 09 Jan 2018 13:46:45 GMT )
Январ 09, 2018 18:46 Asia/Tashkent
  • 5 миллиард доллар
    5 миллиард доллар

Европада Қозорғистоннинг Казино-Самрук номли давлат акционерлик жамиятининг 5,3 миллирад доллар валюта захиралари музлатилди.

Форс ахборт агентлигининг хабар қилишича.   Каспий денгизининг Кашган нефт мадйонларида Голландияниг KMG Kashagan BV» компанияси билан ҳамкорлик қилаётган Қозоғистоннинг  Samruk-Kazyna-Самрук Казино номли давлат акционерлик жамиятининг 5 миллиард доллардан ортиқ маблағлари музлатиб қўйилган.

Қозоғистоннинг миллий банки раиси Дониёр Акишев бу заминдаги Европа банкининг ҳатти ҳаракатини ноқонуний деб баҳолаган.

Бундан олдин ҳам Қозоғистоннинг миллий суверен фонди маблағлари АҚШда музлатилиб қўйилганди.

Музлатиш 22,6 миллиард доллар ёки Қозоғистон ҳукумати томонидан банкларни шошилинч молиялаштириш, миллий валюта ва умуман, иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ишлатилиб келинаётган, нефть экспортидан даромадлар ҳисобидан тўпланаётган келажак-авлод фондининг 40 фоизлик активига нисбатан қўлланганди.

Пуллар Bank of New York Mellon ҳисоб-рақамида эди ва банк молдовалик ишбилармон Анатолий Стати ва унинг компанияларининг Қозоғистон ҳукуматига даъвосига кўра ҳисоб-рақамни музлатилганди