Жээнбеков Тожикистонга ташриф буюради
Январ 14, 2018 11:10 Asia/Tashkent
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистонга расмий ташриф билан боради
Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлиши муносабати билан йўллаган мактубида айтилишича, «режалаштирилаётган расмий ташриф икки давлатнинг кўп қиррали ҳамкорлигига янги туртки беради ва уни қардош халқларнинг туб манфаатларига мувофиқ янги даражага кўтаради». Бу ҳақда Кун уз сайти хабар берди.
Хабарда Тожикистонга ташриф муддати ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, С.Жээнбеков 2017 йилнинг 13-14 декабрь кунлари Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлди.