Туркманистон ва Покистон иқтисодий соҳада сармоя киритишга келишиб олди
Покистон ва Туркманистон ушбу йиғилишда тижорат айирбошлашни янада кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, чорвачилик ва ахборот технологияси соҳаларида сармоя киритиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни келишиб олишди
Покистон ва Туркманистон иқтисодий ҳамкорлик қўшма коммиссияси сешанба куни Покистон ташқи ишлар вазири Хожа Муҳаммад Осиф ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов бошчилигида Исломобод шаҳрида ўтказилди.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Покистон ва Туркманистон ушбу йиғилишда тижорат айирбошлашни янада кенгайтириш мақсадида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, чорвачилик ва ахборот технологияси соҳаларида сармоя киритиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни келишиб олишди.
Исломобод ва Ашхабод ўтган икки йилда пулювишга қарши кураш ҳамда минтақада терроризмни молиявий таъминлашга қарши кураш олиб боришда шунингдек, энергия таъминотида ҳамкорлик қилиш бўйича саккизта англашув меморандумини имзолади.
Бундан ташқари, Исломобод ва Ашхабоднинг ТАПИ газ линиясини қуриш лойиҳасидаги ҳамкорликлари ҳам икки томоннинг янада яқинлашувига олиб келди.