Қозоғистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами учун 4 миллион доллар ажратади
(last modified Thu, 18 Jan 2018 07:03:03 GMT )
Январ 18, 2018 12:03 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами учун 4 миллион доллар ажратади
    Қозоғистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами учун 4 миллион доллар ажратади

Қозоғистон Тожикистонга гуманитар ёрдам кўрсатади. Ҳукуматнинг тегишли қарори мамлакат бош вазири Бакитжан Сагинтаев томонидан имзоланди.

Ҳужжатга кўра, Молия вазирлигига Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар ҳудудида табиий ҳамда техноген фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун 2018 йилга мўлжалланган республика бюджетида назарда тутилган ҳукуматнинг фавқулодда захираларидан 1 миллиард 286 миллион 735 минг тенге (3 млн 959 минг доллар) миқдорида пул ажратиш вазифаси топширилди. Бу маблағлар Тожикистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш учун 10 минг тонна миқдорида мазут харид қилиш учун сарфланади.

Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий инсонпарварлик ёрдамини олувчини аниқлаши ва уни кўрсатиш бўйича чораларни мувофиқлаштириши керак.

Мамлакат Сармоялар ва ривожланиш вазирлиги Тожикистонга гуманитар юкни етказиб бериш учун темир йўл транспортини ўз вақтида ажратиш ва етказиб беришни таъминлайди.

Ёрлиқ