Тожикистондаги барча диний муассасалар ўз даромад манбалари ҳақида ҳисобот беришга мажбур
(last modified Tue, 23 Jan 2018 14:51:02 GMT )
Январ 23, 2018 19:51 Asia/Tashkent
  • диний муассасалар
    диний муассасалар

Тожикистондаги барча диний муассасалар бундан кейин ўз мулки ва даромад манбалари ҳақида ҳисобот беришга мажбур бўлади.

Кун.уз сайтига кўра, мамлакатнинг “Дин эркинлиги ва Тожикистон Республикаси диний бирлашмалари тўғрисида”ги қонуни 19-моддасига тузатиш 22 январдан кучга кирди.

Унга кўра, “диний бирлашмалар, шунингдек, масжидлар, черковлар ва синагогалар даромад манбалари, мулки, пул маблағлари ва мулкдан фойдаланиши, шунингдек, ходимлар иш ҳақи ва тўланган солиқлар ҳақида маълумот беришга мажбур”.

Тожикистонда масжидлар, черковлар ва мамлакатдаги ягона синагога диндорларнинг кўнгилли равишда тақдим этувчи хайр-эҳсонлари ҳисобидан фаолият юритади. Масжидлар имом-хатиблари диний маросимларда иштирок этганликлари учун кичик миқдорда пул мукофотини олади.