Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i28775-Шавкат_Мирзиёев_Нурсултон_Назарбоев_билан_телефон_орқали_мулоқот_қилди
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон етакчиси матбуот хизмати хабар бермоқда.
(last modified 2018-08-22T17:53:50+00:00 )
Январ 24, 2018 20:38 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Қозоғистон етакчиси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Нурсултон Назарбоев суҳбат давомида Шавкат Мирзиёевга Ақтўбе вилоятида жорий йилнинг 18 январь куни йўловчи автобусининг ёниб кетиши туфайли Ўзбекистон фуқаролари фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилб,  минтақавий ҳамда халқаро   долзарб масалалар бўйича фикр алмашишди.

Томонлар мулоқот якунида режалаштирилаётган учрашувлар жадвалини ҳам кўриб чиқишган.