Қирғизистонда террорчилик гуруҳнинг хорижлик аъзолари қўлга олинди
(last modified Mon, 29 Jan 2018 12:17:32 GMT )
Январ 29, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • террорчилик гуруҳ
    террорчилик гуруҳ

Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот идораси бу мамлакатда халқаро террорчи гуруҳнинг 3 нафар хорижий аъзоларини қўлга олинганини маълум қилди.

Бишкекдан Форс ахборот агентлигининг хабар беришича,  Қирғизистон миллий хавфсизлиги давлат қўмитаси матбуот маркази  бу мамлакат ҳудудларида халқаро террорчилик гуруҳнинг 3 нафар хорижлик аъзоларини қўлга олганини маълум қилди.

Мазкур хабарга биноан,  террорчи гуруҳнинг ушбу аъзолари жорий йилнинг январь ойида қўлга олинган.

Хабарларда айтилишича, қўлга олинган шахслар МДҲ республикаларидан бирининг фуқароларидир. Улардан бирини  халқаро террорчи гуруҳлар доирасида Суриядаги террорчилар сафига урушгани аммо бир неча муддатдан кейин қайтиб ватанига келгани  аниқланган.

Ушбу шахс бошқа икки нафар террорчилир биргаликда Қирғизистон ҳудудида террорчилик  ячейкасини ташкил этиш мақсадида бу мамлакатга келишганди.

 

Ёрлиқ