Жээнбеков Раҳмон билан учрашди
(last modified Fri, 02 Feb 2018 15:26:40 GMT )
феврал 02, 2018 20:26 Asia/Tashkent
  • Жээнбеков Раҳмон билан учрашди

Тожикистонга расмий ташриф билан келган Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков   Имомали Раҳмон билан учрашди ва тор ҳамда кенгайтирилган шаклда музокара ўтказди.

Жээнбековнинг   фикрича, давлат чегараларини қўриқлаш, терроризм ва экстремизм, наркотрафикка қарши биргаликда курашиш бўйича самарали чоралар кўриш зарур.Бундан ташқари, Жээнбековнинг хабар беришича, Қирғизистон Тожикистон билан товар айланмасини ошириш ниятида.

Қирғизистон раҳбари яқин келажакда Тожикистон тадбиркорлари иштирокида Бишкекда бизнес-форум ўтказиш таклифини илгари сурди.Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзаро сафарлари ва туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида, Бишкек-Душанбе-Бишкек йўналиши бўйича мамлакатлар ўртасидаги парвозлар сони кўпайтирилади. .

«Ўтган 25 йил давомида муносабатларимиз ижобий кўриниш олди, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун захира шаклланди. Катта ҳуқуқий асос бор. Ўзаро ҳамкорликнинг икки томонлама механизмлари яратилди», - деди Имомали Раҳмон

.Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Тожикистон раҳбари Имомали Раҳмонни Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига бағишланган фестивалга таклиф этди.