Тожикистонда Хитойнинг ҳеч қандай экспансияси йўқлиги таъкидланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i29187
Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори биринчи ўринбосари Сайфулло Сафаров махсус брифингда маълум қилди.
(last modified 2018-08-22T17:53:57+00:00 )
феврал 03, 2018 15:17 Asia/Tashkent
  • Тожикистон
    Тожикистон

Бу ҳақда Тожикистон президенти ҳузуридаги Стратегик тадқиқотлар маркази директори биринчи ўринбосари Сайфулло Сафаров махсус брифингда маълум қилди.

Кун.уз сайтига кўра,  «Тожикистонда Хитойнинг ҳеч қандай экспансияси йўқ, бизда – стратегик ҳамкорлик, биз дўстмиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради «Sputnik Тожикистон».

Унинг таъкидлашича, Тожикистон Россия, Хитой ва АҚШ билан яхши муносабатда бўлиб, ташқи сиёсатни мувозанат сақлаб турибди.

Сафаровнинг қайд этишича, тоғ-кон саноати, айниқса, қимматбаҳо металларни қазиб олишда баъзи ён босишларсиз ривожланишга эришиб бўлмайди.

«Биз Россия, Қозоғистон ва Францияга тоғ-кон саноатини ўзлаштириш таклифи билан чиқдик, бироқ фақат Хитой билан келишувга эришилди», - дея айтиб ўтди у.