Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Sat, 03 Feb 2018 12:44:03 GMT )
феврал 03, 2018 17:44 Asia/Tashkent
  • Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди
    Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Олмаота шаҳрида жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида жума куни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакатларнинг давлатлар ўртасидаги кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди ва учрашув якунида ҳамкорликка оиди 14 та ҳужжат имзоланди. 

Марказий Осий ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Қирғизистон, Арманистон бош вазирлари ҳамда Евроосиё иқтисодий комиссияси раиси қатнашган мазкур йиғилишда, ушбу иттифоққа аъзо бўлган мамлакатларнинг йирик иқтисодий шароитларини барпо этиш бўйича мувоқлаштирилган сиёсатларни амалга ошириш бўйича механизм ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун таклифлар кўриб чиқилди. 

Россия бош вазири Дмитрий Медведев Олмаотада бўлиб ўтаётган "Глобализация даврида рақамли кун тартиби" форумида ҳамкасбларига рақамлаштириш учун маблағ тўплашни маслаҳат берди. 

Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатлари ўртасидаги кенгашнинг кейинги йиғилиши, янаги йили Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида ўтказилади.