«Ғалаба-Амузанг» темир йўл тармоғи қайта тикланмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i29517
Ўзбекистон «Ғалаба-Амузанг» темир йўл тармоғини қайта тиклашга киришди, унинг ёрдамида Ўзбекистон темир йўллари Тожикистон жануби билан боғланади.
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
феврал 10, 2018 13:16 Asia/Tashkent
  • «Ғалаба-Амузанг»
    «Ғалаба-Амузанг»

Ўзбекистон «Ғалаба-Амузанг» темир йўл тармоғини қайта тиклашга киришди, унинг ёрдамида Ўзбекистон темир йўллари Тожикистон жануби билан боғланади.

Ушбу йўналишларнинг Тожикистон билан чегарадош қисмлари 2012 йил бошида олиб ташланган, деб ёзмоқда «АП».

«Ўзбек томони Тожикистоннинг Хатлон вилояти томон йўналган темир йўлларни тиклашга киришди. Бу ишлар яқин кунларда ниҳоясига етказилиши режалаштирилмоқда», - дея айтиб ўтган нашрнинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси.

Ушбу йўл бўйлаб поездлар қатнови март ойининг биринчи ўн кунига қадар бошланиши кутилмоқда. Бу даврда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи режалаштирилган.

Бир неча йил олдин «Ғалаба-Амузанг» темир йўл тармоғида юз берган паортлаш оқибатида бу йўлда поездлар қатнови тўхтатилганди.