Қозоғистонда қирғизистонлик депутат қўлга олинди
-
Қозоғистонда қирғизистонлик депутат қўлга олинди
Бундан аввалроқ Қирғизистон нашрлари қўшни давлат ҳудудида Жокорку Кенеш депутати Асилбек Дамирбек ўғли ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқатган эди
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон томонини махсус амалиёт вақтида ушбу давлат фуқароси, парламентарий Асилбек Дамирбек ўғли қўлга олингани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда Қозоғистон ТИВ матбуот хизматига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатмоқда.
Қозоғистон Бош прокуратураси маълумотларига кўра, Миллий хавфсизлик қўмитаси ва Коррупция ҳамда уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича миллий бюро Олмаота, Жамбил, Жанубий Қозоғистон вилоятлари ва Олмаота шаҳрида мамлакатнинг чегараолди ҳудудларида контрабанда фаолияти билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашишни кучайтириш учун махсус амалиётлар ўтказган. Мазкур амалиётлар давомида 35 киши қўлга олинган, улардан икки нафари Қирғизистон фуқароларидир.
Қирғизистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Қирғизистон томони Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органлари билан ушбу масалада ҳамкорлик қилишга розилик берган.