Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида янги кенгаш тузилади
(last modified Wed, 21 Feb 2018 07:26:46 GMT )
феврал 21, 2018 12:26 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон
    Ўзбекистон ва Тожикистон

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ишбилармонлар кенгаши тузилади, деб хабар берди “Халқ сўзи” нашри.

Кун.уз сайтига кўра, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамовнинг айтишича, мазкур кенгашнинг биринчи йиғилиши президентнинг Тожикистонга амалга оширадиган давлат ташрифи доирасида ташкил этилади.

Ушбу ташаббус Ўзбекистон томонидан билдирилган. Кенгашда ҳар икки мамлакат тадбиркорларини қизиқтирадиган масалалар муҳокама этилади.

Кенгаш доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қарийб 15 млн АҚШ долларига тенг экспорт-импорт шартномаларини имзолаш кўзда тутиляпти.