Имом ўзига совға қилинган машинани кӯпболали онага берди
(last modified Sun, 25 Feb 2018 19:28:36 GMT )
феврал 26, 2018 00:28 Asia/Tashkent
  •  Кўкшетау шаҳар имоми Қанат Қидирмин
     Кўкшетау шаҳар имоми Қанат Қидирмин

Қозоғистоннинг Кўкшетау масжиди бош имоми Қанат Қидирмин ўзига совға қилинган машинани кўп фарзандли масжид фаррошига берди. Воқеа Кўкшетаудаги Науан Ҳазрат масжиди имомини Остонага кузатиш маросимида бўлган.

Маҳаллий тадбиркорлардан бири имомга миннатдорчилик юзасидан Toyota Camry машинасини ҳадя қилади.

Калитни олгандан сўнг имом уни масжидда фаррошлик қилувчи кўп болали онага совға қилишини маълум қилади. Имом машинани сотиб аёл ўзи ва болаларига уй олишини исташини айтган.

"Бева қолган аёл умр йўлдошининг вафотидан сўнг етти болани ёлғиз катта қилмоқда", - дея имомдан иқтибос келтиради нур.кз сайти.

Қанат Қидирмин ташаббуси билан Кўкшетау шаҳар масжидида 2016 йилнинг сентябрида Хайрия дўкони очилган эди.

Муҳтож кишилар дўкондан ўзлари учун керак бўлган озиқ-овқат ва кийимларни текинга олиши мумкин.

Ёрлиқ