Қозоғистон муфтийси экстремизмнинг кенгаётгани ҳақида огоҳлантирди
Серикбай Кажи Уроз ислом душманларининг экстремизмни кенг тарқалиши учун, Ислом динини ниқоб қилиб олишлари ҳақида исломий мамлакатларни огоҳлантирди
Қозоғистон муфтийси ислом душманларининг экстремизмни кенг тарқалиши учун, Ислом динини ниқоб қилиб олишлари ҳақида исломий мамлакатларни огоҳлантирди.
Ирна ахборот агентлигининг Казинформ агентлигига таяниб хабар беришича, Қозоғистоннинг муфтийси Серикбай Кажи Уроз жума куни Остонада ўтказилган Евроосиё мусулмонлари уламоларининг конференциясидаги чиқишида шундай айтдики, қўшни юртларда охирги йилларда рўй бераётган можаро ва зиддиятларни Исломга боғламаслик керак.
Қозоғистон муфтийсига кўра, бугунги кунда экстремизмдан фойдаланиш учун ислом динини ниқоб қилиб олиш ва ушбу ислом динини бузиб кўрсатиш ҳамда ёшлар ўртасида салбий фикрларни ва ғояларни кенг тарғиб қилиш ҳаракатлари очиқ-ойдин тус олди ва яққол намоён этилмоқда. Ушбу муаммоларга қарши курашнинг бирдан бир йўли бу, фақат мусулмонларнинг бирлигини ва ҳамжиҳатлигини сақлаб қолишдир.
Унга кўра, Ислом дини ҳеч қайси бир инсонга ва бошқа динларга зиён етказишга тарғиб қилмайди, лекин ғаламиз мақсадларни кўзлаганлар, муқаддас ислом динидан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни кўзлашмоқда.