Қозоғистонда ядро қуролидан воз кечишди
(last modified Sat, 03 Mar 2018 14:28:15 GMT )
март 03, 2018 19:28 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда ядро қуролидан воз кечишди
    Қозоғистонда ядро қуролидан воз кечишди

Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров ядро қуролини тақиқлаш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берган.

Ҳужжат Нью-Йоркда, Қозоғистоннинг БМТга кирганига 26 йил тўлган кунда имзоланди.

«Қозоғистон Шартнома матнини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол иштирок этди, у ядровий қуролсизланиш тарихида юридик жиҳатдан биринчи мажбурий ҳужжатга айланди. Унинг асосий бандлари Қозоғистоннинг принципиал позициясига мос келади, у дунёда тўртинчи ядро арсенали эгасидан ядровий қуролсизланиш ва тарқатмаслик соҳасидаги етакчи мамлакатга айланиш бўйича йўлни босиб ўтди», - дея хабар беришган идорадан.

ТИВдан қайд этишларича, бу қарор дунёдаги энг йирик иккинчи ядро полигони ёпилиши, шунингдек, «Совуқ уруш ядровий меросидан» воз кечиш туфайли амалга ошди.

Шунингдек, вазирликдан таъкидлашларича, мамлакат президенти Нурсултон Назарбоев қатор етакчи давлатлар қуролсизланишни истамаётганига қарамай, жаҳон ҳамжамиятини ядро қуролидан воз кечишга чақиришда давом этмоқда.

Ёрлиқ