Қозоғистон бош муфтийсининг экстремизм ҳақида исломий мамлакатларни огоҳлантириши
(last modified Sun, 04 Mar 2018 08:00:46 GMT )
март 04, 2018 13:00 Asia/Tashkent

Қозоғистон бош муфтийси ислом душманларининг экстремизмни кенг тарқалиши учун, Ислом динини ниқоб қилиб олишлари ҳақида исломий мамлакатларни огоҳлантирди 

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Қозоғистон бош муфтийсининг экстремизм ҳақида исломий мамлакатларни огоҳлантириши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Қозоғистон бош муфтийси ислом душманларининг экстремизмни кенг тарқалиши учун, Ислом динини ниқоб қилиб олишлари ҳақида исломий мамлакатларни огоҳлантирди. Қозоғистоннинг бош муфтийси Серикбай Кажи Уроз жума куни Остонада ўтказилган Евроосиё мусулмонлари уламоларининг конференциясидаги чиқишида, қўшни юртларда охирги йилларда рўй бераётган можаро ва зиддиятларни Исломга боғламаслик керак деб таъкидлади. Қозоғистон муфтийсига кўра, бугунги кунда экстремизмдан фойдаланиш учун ислом динини ниқоб қилиб олиш ва ушбу ислом динини бузиб кўрсатиш ҳамда ёшлар ўртасида салбий фикрларни ва ғояларни кенг тарғиб қилиш ҳаракатлари очиқ-ойдин тус олди ва яққол намоён этилмоқда. Ушбу муаммоларга қарши курашнинг бирдан бир йўли бу, фақат мусулмонларнинг бирлигини ва ҳамжиҳатлигини сақлаб қолишдир. Унга кўра, Ислом дини ҳеч қайси бир инсонга ва бошқа динларга зиён етказишга тарғиб қилмайди, лекин ғаламиз мақсадларни кўзлаганлар, муқаддас ислом динидан ўзларининг ғаразли мақсадларини амалга оширишни кўзлашмоқда.

     Марказий Осиё республикаларида экстремистик оқимларнинг салбий оқибатларини ва асл башарасини оммага таништириш ва ушбу гуруҳларга қарши курашишга қаратилган йиғилишларнинг ўтказилиши жумладан ИШИД террорчилик гуруҳи билан кураш олиб бориш йўлларини ўрганиб чиқиш деб талқин қилинади. Шу каби йиғилишларда, Марказий Осиё республикалари ёшларининг террорчилик гуруҳларига қўшилиши учун мойиллигининг янада кўпайиб бораётганидан далолат қилади. Ўрта Осиё республикалари ичида Қозоғистонда адашган ваҳҳобийлик фирқаларига ва ИШИД террорчилик гуруҳига боғлиқ экстремистик гуруҳлар ва у ушбу гуруҳларга хомийлик қиладиган ташкилотлар кўпроқ жойлашган. Ўтган йили Қозоғистон мусулмонлар идораси, 180 нафар экстремистик ғояларга берилган ва адашганларни ҳақиқий исломга қайтаришга муяссар бўлганларини қайд этган эди. Ушбу соҳада Қозоғистоннинг диний ишлари бўйича таниқли мутахассислардан бири бўлмиш Давлат Иброевнинг айтишича, Қозоғистонда халқ ичида айниқса ёшларнинг диний саводсизлиги ва диний таълимотлардан узоқлашгани ортидан экстремизмга бўлган мойиллик кун сайин кенгайиб бормоқда. Шунингдек, ушбу диний соҳа бўйича мутахассиснинг билдиришича, ёшларнинг экстремизм гуруҳларига мойиллигининг сабабларидан бири, бу ижтимоий муаммолардир. Айни пайтда, экстремистик гуруҳ аъзоларининг аксариятини 25-35 ёшлардаги қишлоқ аҳолиси ташкил этмоқда.

      Қозоғистоннинг диний ишлари бўйича эксперти Давлат Иброевга кўра, ушбу диний экстремистик гуруҳларга бориб қўшилаётганлар ёки уларнинг ғояларига нисбатан мойиллиги ортиб бораётган ушбу чекка ҳудудларда яшайдиган кишилар, қашшоқ ва ночор аҳволда ҳамда фақир оилаларда улғайган ҳамда олий ўқув юртларида таҳсил олмаган. Шу сингари кишилар қамалгунларига қадар ишсиз бўлган. Шу билан бирга, айрим халқаро доиралар террорчилик гуруҳларининг мақсадларини кўзлаб, экстремистик оқимларни кенгайтириш ва кўпайтиришга йирик маблағларни сарфлашмоқда. Шу масала юзасидан, исломий тадқиқот соҳасидаги эксперт Шайх Райҳон Ризо ал-Азҳарий шундай фикр билдирмоқдаки, ғарб оммавий ахборот воситалари нотўғри ва бўлмағур мавзуларни нашр этиши ва исломдан қўрқитишга доир ҳаракатларни янада жадаллаштиришлари, ғарблик ёшларнинг экстремистик ғояларга мойил бўлишларига туртки берияпти. Шайх Райҳон Ризо ал-Азҳарийнинг таъкидлашича, мусулмонларнинг самовий китоби бўлмиш қуръони каримда ҳатто еб-ичишда ҳам исрофга йўл қўймаслик, парҳез қилиш ва ҳаддан ошмаслик ҳақида оятлар келган. Ушбу ҳақиқатларнинг бари шуни кўрсатмоқдаки, экстремизмнинг манбалари ва маблағлари ислом оламидан ташқарида бўлиб, улар терррорчилик ва экстремистик оқимларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўрсатмалар бериш ва йўл-йўриқ кўрсатишни ўз зиммаларига олишган.

      Шу каби халқаро жараёнларнинг гирдобига билимсиз, савобсиз ва эҳтиёжманд ҳамда фақир мусулмон халқлари тушиб қолмоқда. Бошқа ибора билан айтганда, моддий етишмовчилик ва етарли даражада диний таълим олмаслик, Ўрта Осиё мамлакатлари ва Кавказ минтақаси ёшларининг ислом динига ёт бўлган экстремистик оқимларга мойиллигининг асл сабаби деб талқин қилинади. Ҳозирги асрга келиб ҳаёт суръатларининг ўта шиддатли ва мураккаб тус олгани, ахборотнинг ақл бовар қилмас даражада тез алмашиниб бораётгани билан изоҳлаш мумкин. Бугун айрим кучлар томонидан турли йўллар ва воситалар билан тарғиб этилаётган ахлоқсизлик, фикрсизлик, бир сўз билан айтганда, ғаламизлик ғоялар  тажрибасиз ёшларни шу тариқа ўз домига тортмоқда. Глобаллашув натижаси бўлган «оммавий маданият» дунё ёшларининг ҳаёт, борлиқ, маданият, санъатга бўлган қарашларини ўзгартириб, дунёқараш ва туйғулари қашшоқлашувига олиб келияпти. Мутахассислар фикрича, ушбу таъсирларга берилган инсон ўзининг ноодатий, ғайри ахлоқий ҳаракатлари нотўғри эканлигига шубҳа қилмайди ва залолат ботқоғига чўкиб бораверади. Бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас бўлиб туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. Шу боис ислом динига ёт бўлган ғояларга жалб этиш, бир кўринишда ўзаро тенглик ва умумийлик тарғиботидек туюлади. Лекин туб моҳиятига эътибор қаратилса, бундай ниқоб остидаги ҳаракатлар мусулмон миллатининг ўзлигини йўқотиш, аждодлари томонидан асрлар давомида қадрлаб келинаётган муқаддас исломий тушунчаларга зарба бериш, бошқача айтганда, кишини ўзлигидан жудо қилишга қаратилган.      

    Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ