Остона шаҳрида Марказий Осиё раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Sat, 17 Mar 2018 07:40:37 GMT )
март 17, 2018 12:40 Asia/Tashkent

Марказий Осиёдаги 5 мамлакат раҳбарлари Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳрида ўтказган йиғилишида минтақада терроризм ва экстремизмга қраши кураш масаласини муҳокама қилдилар.

Пайшанба 15 март куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев  бу шаҳарда ўтказилган Марказий Осиёдаги 5 мамлакат раҳбарлари ва намояндалари иштирокидаги йиғилишда  минтақанинг хавфсизлик вазиятидан хавотирланиш билдириб,  терроризм ва экстремизмга қарши курашни кучайтириш учун минтақа мамлакатлари хавфсизлик ташкилотлари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликлари зарурлигини таъкидлади.

Остонада Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг илк маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. 

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Қирғизистон президенти Сўранбай Жеенбеков, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон иштирок этди. Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамадев олдинроқ режалаштирилган олий даражадаги йиғилишлари сабаб учрашувга кела олмади, унинг ўрнига Туркманистон Мажлиси раиси Акжа Нурбердиева қатнашди.

Мезбон давлат раҳбари Нурсултон Назарбоев учрашув жуда муваффақиятли кечгани, унда халқаро кун тартибидаги муҳим масалалар муҳокама қилингани ҳақида маълум қилди.

Марказий Осиё давлатлари ҳудудий хавфсизлик, чегара масалалари, транспорт коммуникацияси, сув энергетикаси ресурслари, тариф сиёсати, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Назарбоев бу йиғилишда  Остона давлати  қўшнийлари билан ҳамкорликларини кенгайтиришга  қизиқаётганини таъкидлаб, Қозоғистон давлати  бу мамлакат ҳудудлари орқали  Хитой, Форс Кўрфази ,  Россия ва Европага  транзит ва юк ташиш соҳаси инфратузилмалари  яратишга ҳаракат  қилаётгани маълум қилди.

Мазкур йиғилишда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ҳам  бугунги замондаги террорзим, экстремизм, уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси каби  муаммоларининг  мавжудлиги туфайли  минатқа малкталари  бундай таҳидларга қраши жиддий ва оператив тарзда кураш олиб боришлари , ҳар қнадай муамолар ва таҳлилоар қрашиисда дозим тчора тадьирларкўр б чиқшлари зарулигини артйди.

Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Остонадаги маслаҳатлашув учрашувида Марказий Осиёнинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олиб сув-энергетик захиралардан самарали ва оқилона фойдаланиш минтақа давлатлари ҳамкорлигининг асосий йўналишларидан бири деб аталди.   

“Мен бир неча бор баланд минбарлар, жумладан БМТ минбаридан Тожикистон сувдан фойдаланиш масалалари борасида ҳеч қачон қўшниларига муаммолар туғдирмагани ва туғдирмаслигини айтганман. Бугун мен яна бир бор биз қўшниларимизни сувсиз қолдирмаслигимизни таъкидлаб ўтмоқчиман”, деб айтган Тожикистон президенти Имомали Раҳмон учрашувда. 

Раҳмон, шунингдек, учрашувда минтақа фуқаролари, ўзаро савдо, ишчи кучи ва инвестицияларнинг минтақа давлатлари ўртасида эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилувчи тўсиқларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлаб ўтган.   

Учрашув иштирокчилари минтақавий ҳамкорликнинг барча ўзаро манфаатли йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишган.  

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашувида сўзлаган нутқида қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаб олишни таклиф этди:

1. Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш соҳасида самарали минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш учун янги захира ва амалий механизмларни излаш;

2. Савдо-иқтисодий, инновация, инвестиция, транспорт-коммуникация, банк-молия, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги шериклик бўйича аниқ дастурлар – “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш;

3. Энг долзарб халқаро ва минтақавий масалалар бўйича кенг фикр алмашиш, улар бўйича умумий позицияни келишиб олиш ҳамда уни кейин БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида илгари суриш.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг биринчи маслаҳатлашув учрашувида бугунги кунда минтақа давлатлари халқлари фаровонлиги учун минтақавий ҳамкорликни янгидан йўлга қўйиш вазифаси турганини айтди.

Жээнбеков ўтган учрашув Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини фаоллаштириш ва янгилашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди. Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг дўстлик, тинчлик-тотувлик ва янгиланиш байрами – Наврўз арафасида учрашишлари рамзий маънога эгалигини айтди.

Унинг айтишича, Остонадаги учрашувда минтақавий ҳамкорлик ва жорий вазият бўйича фикрлар алмашиш учун яхши имконият пайдо бўлди. “Буни нафақат ҳозирги, балки келажак авлодлар манфаати учун қилиш керак. Шу сабабли мен Ўзбекистон президентининг давлатларимиз раҳбарлари учрашувини мунтазам равишда ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қўллаб-қувватладим. Ўйлашимча, бу учрашувлар нафақат ўзаро интеграция, балки минтақамизнинг дунёдаги роли ва ўрнини ошириш учун хизмат қилади”, деб қўшимча қилган Жээнбеков.

Жээнбековнинг таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари террорчилик ва экстремизмга ҳамда бошқа хавфлар ва чақириқларга биргаликда курашишлари лозим. Қирғизистон президентининг айтишича, Қирғизистон Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни қўллаб-қувватловчи биргаликдаги ҳаракатлар ва хавфсизликнинг ягона ҳудудини шакллантиришни қўллаб-қувватлайди.

Йиғилиш якунида, «бундай учрашувни мунтазам ўтказиш ва минтақавий муаммоларимизни биргаликда ҳал этиш Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси. Йиғилишимиз ҳаммамиз учун умумий бўлган Наврўз байрами арафасида ўтаётгани ҳам чуқур маънога эга. Албатта, алоҳида учрашиб турардик, мулоқот қилардик, лекин бундай яхлит учрашув анчадан бери бўлмаган эди», деди Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев.

Қозоғистон президенти бундай учрашув ҳар йили Наврўз байрами арафасида Марказий Осиё давлатларидан бирининг пойтахтида ўтказилишини маълум қилди. 

Навбатдаги учрашув келгуси йили Тошкентда ташкил этилади.

 

Ёрлиқ