Туркманистонда парламент сайловлари бошланди
(last modified Sun, 25 Mar 2018 12:17:48 GMT )
март 25, 2018 17:17 Asia/Tashkent
  • Туркманистонда парламент сайловлари
    Туркманистонда парламент сайловлари

25 март куни Туркманистонда мамлакат парламенти – межлисга сайловлар соат 7.00да бошланди ва соат 19.00гача давом этади.

Парламентдаги 125 та ўринга партиялар ва фуқаролар гуруҳлари томонидан илгари сурилган 284 номзод даъвогарлик қилмоқда. Туркманистонда 3 та партия – Демократик партия, Аграр партия ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар партияси фаолият юритади.

Мамлакатда 3,2 млндан кўпроқ киши овоз бериш ҳуқуқига эга. Улар 2,6 мингта сайлов участкасида овоз бера олишади. 39 та участка Туркманистоннинг хориждаги элчихона ва консулликларида очилган. 

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг 36 яшар ўғли Сардор Бердимуҳаммедов ҳам  парламент сайлови номзодларидан биридир. У  Ашхобод шаҳрига яқин Охол минтақаси томонидан қатнашиб айтиш мумкинки кўп овоз касб этиши билан ғалаба қозонишига ишонмоқда.

 Кузатувчиларга кўра, кўп эҳтимоллар билан Сардор Бердимуҳамедов тез орада бу мамлакат парламенти раиси симматига тайинланади.

Сайловлар бир мандатли округлар бўйича ўтмоқда. Депутатлар 5 йилга сайланадилар. Овоз беришда иштирок этганларнинг ярмидан кўпроғининг овозини тўплай олган номзодлар ғолиб деб ҳисобланадилар. Парламент сайловлари натижалари сайловлар ўтгандан кейин 7 кундан кеч бўлмаган давр ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.