Қирғизистон президенти давлат тендерларида масъуллар қатнашишини таъқиқлаб қўйди
(last modified Thu, 05 Apr 2018 14:14:18 GMT )
апрел 05, 2018 19:14 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президенти
    Қирғизистон президенти

Қирғизистон президенти чиқарган фармонида коррупцияга қарши кураш олиб бориш мақсадида давлат тендерларида бу мамлакат масъулларининг қатнашишини ман этди.

Бишкекдан Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков  бу мамлакатнинг давлат йиғилишида  қонунларни ислоҳ этишни таъкидлаб  давлат тендерларида масъуллар ва давлат мулозимларни қатнашмасликка фармон берди.

Қирғизистон президентининг ушбу фармони давлат идораларида порахўрлик ва корупцияни кенгайиб боришини олдини олиш мақсадида чиқарилгани айтилади.

Бундан олдин  давлат маъсуллари  компанияларни 20 фойиз акцияларига эга бўлиш ва енгиллик билан давлат тендерларида қатнаша олишарди.

Айни ҳолда нафақат давлат масъуллари, балки  уларнинг оила -аъзолари ҳам  давлат тендерларида қатнашмайдилар.

 

Ёрлиқ