Тожикистонда ярадор толиблар даволанаётгани ҳақидаги хабар рад этилди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i31882-Тожикистонда_ярадор_толиблар_даволанаётгани_ҳақидаги_хабар_рад_этилди
ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Тожикистон "Толибон" билан алоқа қилмайди, бу ҳаракат республикада террорчилик ташкилоти деб тан олинган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевга асосланиб РИА Новости хабар берди.
(last modified 2018-08-22T17:54:41+00:00 )
апрел 07, 2018 10:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистон
    Тожикистон

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Тожикистон "Толибон" билан алоқа қилмайди, бу ҳаракат республикада террорчилик ташкилоти деб тан олинган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот котиби Муҳаммад Улуғхўжаевга асосланиб РИА Новости хабар берди.

Аввалроқ Қундуз вилоятилик депутат Камол Афғонистон ҳукумат кучлари билан жангларда ярадор бўлган "Толибон" жангарилари Тожикистондаги шифохоналарда тиббий ёрдам олишаётганини айтганди.

"Тожикистон "Толибон" ҳаракати билан ҳеч қандай алоқани қўллаб-қувватламайди, лекин ОАВда вазиятни кескинлаштириш мақсадида вақти-вақти билан ушбу мавзуга оид турли иғвогарона баёнотлар пайдо бўлмоқда", — деди Улуғхўжаев.

Унинг сўзларига кўра, тожик-афғон чегарасидаги вазият барқарор ва ноқонуний ҳаракатларни ўз вақтида бартараф эта оладиган тожик чегарачилари назорати остида.