Туркманистон ҳукумати таркибида янги ўзгаришлар амалга оширилди
(last modified Sat, 14 Apr 2018 06:22:42 GMT )
апрел 14, 2018 11:22 Asia/Tashkent

Туркманистон президенти чиқарган фармонида бу мамлакатнинг, сиёсий ва ҳарбий айрим масъуларни ишдан олиб уларнинг ўрнида янги кадрларни тайинлади.

Туркманистон президенти чиқарган янги фармонида бу мамлакатнинг айрим сиёсий ва ҳарбий масъулларини ишдан олиб улар ўрнида янги масъулларни таништирди.

 Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг фармони асосида  бу мамлакат транспорт вазири Мақсад Ойдўғдиев ўз лавзозимидан бўшатилиб унинг ўрнида Жумъагелди Гараев тайинланди.

Шунингдек  Чоримурод Омонов  бу мамлакат Ички ишлар вазирлиги институти ректори этиб тайинланди.

Туркманистон президенти шунингдек  Бобогилич Галиджеевни  бу мамлакат савдо сва саноат палатаси раислигидан четлатиб,  унинг ўрнида Ўрозмурод Гурбонназарвони  таништирди.

Туркманистон президентининг янги фармонида келтирилишича, бу мамлакат қуролли кучлари қўмондони Мардон Муродов Туркманистон ичк ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган.

Шунингдек Туркманистон ички ишлар вазири муовини Ёзмурод Абаев ҳам ўз лавозимидан бўшатилиб, Балхан вилояти полиция идораси раиси қилиб тайинланган.

Туркманистондаги кадрлар алмашуви сабаблари эълон қилинмаган.

Аммо олдинроқ  амлага оширилган кадрлар алмашуви ва масъулларни ўз лавозимидан озод қилишнинг сабабини уларни коррупциялашгани ҳамда пассив фаолият қилиши деб айтилганди.

Коррупция каби муаммолар  Туркманистоннинг собиқ президенти Сафармруод Ниёзов президентлиги давомида бошланди ва ҳалигача бу мамлакатнинг турли идоралари давом этмоқда.

Ҳақиқат эса шудирки,  ҳар доим Туркманистонда ишдан олинган мулозимлар аксар мавридларда пастроқ лавозимда тайинланади.

 Давлат мулозимларини коррупция, қудратидан фойдаланиши, бошқарувидаги камчиликлари сабаб ишдан бўшатилишидан қатъий назар,  кадрлар алмашувидаги назарга ташланадиган фарқ ҳам шудирки,  Бердимуҳаммедов президентлиги даврасида "ҳайф сан" олган ва танқид этилган масъуллар илгаригидек давлат идрораларида фаолият қилишмоқда. Шу сабадан айрим пайтларда Бердимуҳаммедов ҳам хатоларга йўл қўйган ва ё ўз лавозимидан суистемол қилганларни  четлаштирмай, уларнинг лавозимини пасайтириш сиёсатани олиб бормоқда

Бироқ  Туркманистон жомеасида ҳам  туркман мулозимларини ишдан олиш ҳатти ҳаракати бу мамлакат идораларидаги коррупция,масъулларини  ўз лавозимидан суистеъмол қилиш ҳамда бошқарув ва раҳбарлик қилишдаги хатоликларга барҳам бера оладими деган савол туғилиши табиийдир.

Бу борада  эксперт доктор Ризо Савлат эса  Туркманистондаги йирик валюта даромадлари,  бу мамлакат жомеасида давлат бошқаруви шаклини назорат қилиш системасининг мавжуд бўлмагани, амалий равишда  Туркманистондаги бошқарув системаси ҳатти -ҳаракатини муаммоларга дучор этиб, мулозимларни ўз симматидан суистеъмол қилишига олиб келмоқда. Шу масала  туркман масъулларини иқтисоидй коррупция томн йўналтирган.

 Назорат ишларидаги аниқ ва қатъий бир ҳатти ҳаракат- чорчубани мавжуд бўлмагани ҳамда  яроқли ва соғлом бюрократик тизилмаларини кучайиб бормаслиги  Туркманистонниннг қону чиқаручи- давлат идораларидаги коррупцияни бошқа далилларидандир.

Шуниндек Туркманистон масъуллари  бу мамлакатдаги коррупцияга қарши кураш учун  яроқли ва самарали  ҳатти -ҳаракатини топа олишда мувафаққиятсизликка учраган.

Аммо Туркманистонда илгаригидек кадрлар алмашив жараёни давом этмоқда.

Айтиш керакки ўтган йили ҳам Туркманистон республикаси президенти Гурбангули Бердимуҳаммадов ҳукумат таркиби ва қатор ташкилотларга янги лавозим тайинловларини кўзда тутувчи қатор фармонларни имзолаганди.

Уша пайтда Муродов Гўчмурод Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди. 

Ботир Бозоров эса Туркманистон молия ва иқтисодиёт вазири этиб тайинланган. 

Бундан ташқари, қатор туманлар раҳбарлари вазифаларидан озод қилинган. 

Айтиш керакки жорий йил аввалида Туркманистонда қатор юқори мансабли амалдорлар, жумладан, мамлакат миллий хавфсизлик хизмати ходимлари коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганди.

 Тошҳовуз вилоятида иқтисодий жиноятлар билан кураш бўйича хизмат МХХнинг бир неча зобитларини порахўрлик ҳамда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчиларга кўмак кўрсатиш айблови билан ушлаганди.

Туркманистон давлат ОАВ ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида оммавий ҳибсга олишлар рўй бергани ҳақида хабар бермади.

Шунингдек, Ашхободнинг Копетдоғ тумани солиқ инспекцияси раҳбари ва бир неча ходими коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг октябрь ойи охирида Туркманистон президенти Давлат хавфсизлиги кенгаши йиғилишида давлат аппаратида коррупция билан кураш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш талабини қўйганди.

Ёрлиқ