Шошилинч! Афғонистоннинг Ўрта Осиё билан чегарасида 20 минг жангари тўплангани айтилади
(last modified Thu, 24 May 2018 13:22:09 GMT )
май 24, 2018 18:22 Asia/Tashkent
  • Россия хавфсизлик кенгаши раиси
    Россия хавфсизлик кенгаши раиси

Россия хавфсизлик кенгаши раиси КХШТ йиғилишида Афғонистоннинг Марказий Осиё билан чегараларида 15-20 мингга яқин жангариларни тўпланганлиги ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия хавфсизлик кенгаши раиси Николай Патрушев  КХШТга аъзо мамлакатлар хавфсизлик кенгаши раислари билан учрашувида  Афғонистондагт жангарилар ва террорчилар ҳаракатини кучайганлиги КХШТга аъзо мамлакталар хасфсизлигига жиддий таҳдиддир деб айтди.

Унга кўра,  Афғонистон шимолида тўпланган қуролланган гуруҳлар  сафига кундан кунга янги  жангарилар қўшилмоқда, айни ҳолда Афғонистоннинг Ўрта Осиё билан чегаралари яқинида 15-20 минг жангарилар тўплашган.

Николай Патрушев шунингдек  КХШТ-га аъзо мамлакатлар чегаралари яқинида Афғонистон чегараси минтақаларида террорчи гуруҳлар ҳаракати тобора ошган, мисол учун  фақат Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасида 7 минг нафар экстремистик гуруҳлар аъзолари тўпланган деи таъкидлади.

Россия хавфсизлик кенгаши раиси  ўз сўзларида  Афғонистондан ушбу террорчи гуруҳлар аъзоларини Тожикистон, Ўзбекистон  ва Туркманистонга кириши хавфининг мавжудлуги ҳамда бу мамлактадан Ўрта Осиёга қурол- яроқ контрабандаси ва ёшларни террорчи гуруҳлар сафигажалб этиш хатарининг эҳтимоли борлигини деб қўшимча қилди.

 Бинобарин Россия федерацияси  КХШТга аъзо давлатларни терроризмга қарши кураш жараёнида кўпроқ ҳамкорлик қилишини таклиф этади. Афғонистон нотинчлигига эътибор бериб бу масала КХШТнинг энг асосий масалалари сифатида иш дастуридадир, деб айтди Николай Патрушев.

 

Ёрлиқ