ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши йиғилиши Душанбеда бўлиб ўтади
(last modified Sun, 17 Jun 2018 04:45:08 GMT )
июн 17, 2018 09:45 Asia/Tashkent
  • ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши йиғилиши Душанбеда бўлиб ўтади
    ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши йиғилиши Душанбеда бўлиб ўтади

ШҲТга аъзо давлатлар бош вазирлари кенгаши йиғилиши октябрь ойи ўрталарида Тожикистон пойтахти Душанбеда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилотнинг бош котиби Рашид Алимов маълум қилди. 

Алимов йиғилишнинг аниқ санаси кейинроқ маълум қилинишини қўшимча қилган. Унинг таъкидлашича, яқин 3 ой ичида бир қатор мажлислар бўлиб ўтади ва ташқи иқтисодий фаолиятга жавоб берувчи бу мажлислар натижалари кенгаш йиғилиши якунларига кўра маълум қилинади. 

“Бир қатор ҳужжатлар тайёрланмоқда. Кенгаш йиғилишига кўра, савдо, божхона соҳасижаги ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишга қаратилган кейинги қадамлар қабул қилиниши кутилмоқда”, деб қўшимча қилган Алимов. 

Ёрлиқ