Тожикистонда 16 нафар жамоат имомлари диний фаолиятларидан четлаштирилди
(last modified Fri, 03 Aug 2018 12:39:06 GMT )
август 03, 2018 17:39 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда 16 нафар жамоат имомлари диний фаолиятларидан четлаштирилди

Сўғд вилояти масжидларининг бир неча имом -хатиблари вазифаларидан бўшатилди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистондаги Сўғд вилояти дин, байрам ва маросимлар ишлари  қўмитаси раиси Суҳроб Рустамзода мазкур минтақада диний билим  синовларидан ўта олмаганлари сабабли 16та жамоат имомлари вазифаларидан четлаштирилганини маълум қилди.

Унинг айтишича. етарли диний ва  сиёсий билимга эга бўлмаганлари боис ушбу жамоат имомлари вазифаларидан четлаштирилган  ва ҳозирча уларнинг муовинлари масжидларда  вақтинчалик уларнинг ўрнига фаолият қилишмоқда.

Ўтган йиллар давомида Тожикистон ҳукумати айрим масжид имомларини хорижий мамлакатлар ва баъзи гуруҳлар билан алоқада эканлигини рўкач қилиб, уларни диний фаолиятлардан узоқлаштирган ва айримларини ҳибсга олган.

 

Ёрлиқ