Тожикистонда 16 имом хатиб ишдан четлаштирилди
Тожикистонда исломга нисбатан салбий сиёсатлар давомида бу мамлакатнинг Суғд вилоятида бошқа бир гуруҳ имом хатиблар ишдан олинди.
Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги дин, анъана ва маросимлар қўмитаси раиси Сўҳроб Рустамзода ўтказилган йиғилишда салоҳияти ва малакасини аниқлаш имтиҳонлардан ўтишмагани туфайли бу мамлакатдаги турли туманларнинг 16 нафар имом хатибларни ишдан олинганлиги ҳақида хабар қилди.
У ўз сўзларида бу вилоятдаги масжидларнинг айрим имом хатиблари диний ва сиёсий малака ва билимдан яхши огоҳ бўлмагани ва етарлича илмга эга бўлмагани сабаб ишдан олинди, уларнинг вазифаси ва масъулияти эса вақтинчалик ўринбосарлари зиммасига юклатилди деб иддао қилди.
Сўнгги йиллар ичида Тожикистонда исломий гуруҳлар ва бу мамлакатнинг масжид имомларини давлатга қарши фаолият қилишни баҳона қилиб ҳамда уларни хорижий мамлакатлар билан алоқадорликда айбланиб, кўплаб руҳонийлар ва масжидлар имом хатибларини ишдан олиб ҳатто қамалган.
Тожикистон ҳам мусулмонлар яшайдиган мамлакатдир. Бу мамлакат аҳолисининг аксариятини мусулмонлар ташкил этиши билан бир пайтда, ҳукумат қаттиққўлик билан исломга қарши сиёсатларини давом эттирмоқда.
Тожикистон давлати ўз таъбири билан экстремизм ва терроримга қарши курашни кучайтрииш мақсадида айни шу сиёсатларни олиб бормоқда.
Бундан олдин Тожикистонда чиқарилган махсус дастурлар асосида Ҳажга бориш чекланиб ҳатто эркаклар учун соқол қўйиш ман этилганди.
Бу мамлакатнинг маҳаллий масъуллари ўтган ойлар ичида юздан ортиқ масжидлар фаолиятини тўхтатишган.
Аммо Тожикистонда эътибор берилмайдиган масала ислом динини экстремизнинг омили бўлмагани ҳамда ислом ва ҳоким бўлган қудрат ўртасидаги алоқалар жомеадаги ислом ролини аниқлашишидир.
Бу масала борасида Жейм Таун муассасаси эксперти Паул Гобелнинг ёзишича, исломга қарши сиёсатлар ва масжидлар фаолиятини тўхтатитилиши терроризм ва эксремизмни барҳам топишига сабаб бўлмайди балки исломга тамойил этувчи гуруҳларни аксича яширин тарзда фаолият қилишга юз келтириши ва давлатга қарши курашнинг янги йўлларини излаб топишига замин яратади. Зеро бу гуруҳлар ўз мавжудлигини сақлаб учун давлатга қарши чиқишга мажбур бўлишади.
Айтиш керакки Тожикистон давлати барчадан аввал ижтимоий масалаларни инобатга олиб ўз халқи муаммоларига ечим топиши зарур..
Чунки Тожикистон жомеасидаги ушбу муаммолар ҳал этилмаганида хойнахой жомеа давлатидан узоқлашишга юз келтиришади.
Бу орада ҳам ислом босим остидаги қудрат сифтида турли гуруҳларни ўз атрофида тўплашиши мумкин.
Статистик маълумотларга кўра айни ҳолда Тожикистон аҳолисининг 10 фойизи ишсизликдан ранж чекишмоқда. Аҳолисининг аксариятини ёшлар ташкил қиладиган Тожикистон аҳолиси иш жой топишни истайди ва иш жой топилмаганида, давлатга нисбатан эътироз қилиш йўлида йўналтирадиган гуруҳларга қўшилишининг ҳам эҳтимоли ҳам бор.
Шу сабабдан Тожикистон давлатини энт аввало ислом билан муносабати ва қарашларини қайта кўриб чиқиб ислоҳ қилиши ҳамда ислом динини ўз давлатини йўлдоши сифатида қабул қилиб, исломий жомеа ёрдами билан Тожикистон жомеасидаги муаммоларга ечим топиши тўғри келади.