АҚШда 3 нафар қозоғистонлик аёл пул ювиш айби билан қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i36905
Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Қозоғистоннинг уч нафар фуқаросининг Америка қўшма штатларида пул ювиш айби билан қўлга олингани ҳақида хабар берди. 
(last modified 2018-08-22T17:56:22+00:00 )
август 11, 2018 19:16 Asia/Tashkent
  • АҚШда 3 нафар қозоғистонлик аёл пул ювиш айби билан қўлга олинди
    АҚШда 3 нафар қозоғистонлик аёл пул ювиш айби билан қўлга олинди

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ўз баёнотида Қозоғистоннинг уч нафар фуқаросининг Америка қўшма штатларида пул ювиш айби билан қўлга олингани ҳақида хабар берди. 

Форс ахборот агентлигининг жума кунги хабарига кўра, Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотида шундай маълум қилдики, ушбу жиноят иши бўйича Суднинг биринчи муҳокамаси 2018 йилнинг 8-август кунида Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган.

Ушбу Суд муҳокамаси жараёнида 25 нафар шу жумладан 3 нафар Қозоғистонлик аёл Азиза Жалолова, Диёра Ҳаширова ва Илинка Кудайбергин фирибгарлик иши бўйича айбланди. 

Ушбу айбланувчиларнинг иши бўйича кейинги муҳокамалар 2018 йилнинг октябр ойида Нью-Йорк Суд маҳкамасида ўтказилади. 

Ушбу жиноят иши бўйича келтилган зарар миқдори 4,5 миллион доллар деб баҳоланмоқда.

Агар ушбу Суд маҳкасига тортилаётган шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ўз исботини топса, мазкур фуқаролар 20 йилдан 30 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.