Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошмоқда
Қозоғистон ва Қирғизистоннинг етакчи масъуллари бу икки мамлакат ўрасидаги товар айирбошлшаш ҳажмини бир миллиард доллар етказиш ҳақида хабар бердилар.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Остона шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон ва Қирғизистоннинг давлатлараро кенгаши йиғилишида икки мамлакатнинг товар айирбошлаш ва савдо- иқтисодий ҳамкорликлар ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш қарорига келгани эълон этилди.
Қирғизистон бош вазири Муҳамадқоли Абулқозиев икки мамлакат алоқаларидаги савдо- тижорат аҳамиятига тўхталиб, тижорат тармоғи Бишкек ва Остона давлатлари ўртасидаги ҳамкорликларида ўта фойдали ва умид бағишловчи соҳадир деб таъкидлади.
Унга кўра, бинобарин икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳамжини бир миллиард долларга етказиш учун барча потенсиаллар ва абзаллардан фойдаланиш даркор.
Қозоғистонн бош вазири Бахитжан Сағинтаев ҳам сўзлаган нутқида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни таъкидлаб, Остона Бишкек билан иқтисодий алоқларании кенгайтириш ва яхшиқўшничиликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор беради деб айтди.
Қозоғистон бош вазирининг айтишича, ўтган йил ичида икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий ҳамкорликлар ҳажми 13 фоийзга ва жорий йилнинг биринчи 5 ойида ҳам қарийб 10 фоийзга кўпайган.