Туркманистон Каспий денгиз бўйича иқтисодий конференция ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон давлат ҳайъатининг йиғилишида 2019 йилда Каспий денгиз бўйича биринчи иқтисодий конференцияни ўтказиш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан топшириқ берди
Туркманистон президенти ушбу мамлакатда каспий денгиз бўйича иқтисодий конференция ўтказилиши ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон давлат ҳайъатининг йиғилишида 2019 йилда Каспий денгиз бўйича биринчи иқтисодий конференцияни ўтказиш учун зарур чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан топшириқ берди.
Туркманистон президентига кўра, Ашхабодда ўтказиладиган Каспий денгиз бўйича иқтисодий анжуман Каспий денгиз соҳили бўйидаги барча мамлакатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликлар кўламини янада кенгайтиришда кўмак қилади.
Унинг қўшимча қилишича, Каспий денгиз экологиясини ўрганиб чиқиш ва иқлим ўзгариши ҳамда экологияни қутқариш каспий денгиз мамлакатларининг биргаликдаги ҳамкорликларида устувор йўналиш ҳисобланади.