Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида 15тагача янги назорат-ўтказиш пунктлари очилиши мумкин
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i37219-Ўзбекистон_Тожикистон_чегарасида_15тагача_янги_назорат_ўтказиш_пунктлари_очилиши_мумкин
Тожикистон ва Ўзбекистон чегара идоралари икки давлат чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктларини очиш масаласини ўрганишга киришди, деб хабар берди Asia plus.
(last modified 2018-08-25T04:47:49+00:00 )
август 25, 2018 09:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон-Тожикистон
    Ўзбекистон-Тожикистон

Тожикистон ва Ўзбекистон чегара идоралари икки давлат чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктларини очиш масаласини ўрганишга киришди, деб хабар берди Asia plus.

Кун.уз сайтигакўра, манбанинг билдиришича, икки давлат чегарасида яқин вақт ичида 3тадан 15тагача янги назорат-ўтказиш пунктлари очилади. Улар халқаро мақомга эга бўлмайди ва қаерда жойлашиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Ўзбек-тожик чегарасида янги назорат-ўтказиш пунктлари очиш ташаббуси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг 17-18 август кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёв билан учрашуви давомида илгари сурилди.

2002 йилдаги ҳукуматлараро келишувга кўра, Тожикистон ва Ўзбекистон чегарасида 16та назорат-ўтказиш пункти ўрнатилган бўлиб, уларнинг тўққизтаси халқаро мақомга эга.