Тожикистон минглаб гектар ерларини Хитойга ижарага берди
Тожикистон давлати бу мамлакатнинг 9 мингдан ортиқ ерларини Туркманистон газ қувури линиясини Хитойга тортиш учун Транстожикгаз Папилайн ширкатига ижарага берди.
Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон Туркманистон газ қувури линиясини Хитойга тортиш учун Транстожикгаз Папилайн ширкатига Тожикистоннинг 9 минг 407 гектар ерини 49 йилга бериш тўғрисидаги Қарорни имзолади.
Ушбу газ қувури линиясининг узунлиги умумий олганда минг километрдан иборат бўлиб, унинг 400 километри Тожикистон ҳудудидан ўтади.
Айтиш керакки бу газ қувури линияси Хитойнинг бошқа сиёсий ва иқтисодий лойиҳалари ёнида бу мамлакат нуфузини янада оширилиши учун катта бир имкониятни вужудга келтиради.
Бу нуфкуз эса Хитой давлатини ўз мақсадларига эриша олиши ва лойиҳаларини амалга ошириши учун ўта қулай ва зарурий эканлини айтилади.
Хитой давлати Марказий Осиё минтақасида ўз нуфузини кенгайтириши билан денгиз йўллари билан таққосланганда янги тижорат йўналишни яратишни мақсад қилган.
Хитой давлати ўз яқинидаги эркин сувлар ҳамда Хитой денгизидаги мавжуд кескинликларни мамлакатнинг тижорат ва иқтисодиёт соҳаларига зарар етказишининг эҳтимолини пайқаб бу ҳаттиа -ҳаракталарин бошлаб юборган.
Ўтган йиллар ичидаги Хитой давлатининг иқтисодий ва саноат тармоғидаги ўсишлар уни маъдан ва хом ашё маҳсулотларини импорт эутвчи мамлакатга айлантирган.
Хитойнинг импорт ва экспорт йўналишидаги муаммолар ва кескинларни келиб чиқиши бу мамлакатни турли соҳасига таъсир етказиши табиийдир.
Аксича Марказий Осиё минтқасида мавжуд бўлган маъдан, хом ашё ва энергетика манбалари Хитойнинг ушбу эҳтиёжларини таъминлашиши ҳамда хитойлик маҳсулотларни экспорт этилиши учун муҳим бир минтақа бўла олади.
Аммо Хитой давлатининг Марказий Осиё минтақалари билан ҳамкорлигидаҳам кўп муаммолар мавжуд. Бундан олдин Ўрта Осиё ўлкалари Хитой экспенцияси ва нуфузига қарши кенг- қамровли эътирозлар ва кўча намойишларига шоҳид бўлганди.
Журналист ва сиёсий эксперт Умида Ҳошимова ҳам ушбу эътирозларга тўхталиб қуйидагича ёзади: Марказий Осиё халқлари мол- мулк қонунларини ўзгартирилиши хорижий фуқароларни уларнинг сарзаминига нуфуз топишига олиб келишидан хавотирланишади. Шунингдек Марказий Осиёдагилар хитойликлари бу сарзаминларга муҳожират қилиши улар учун иш жойни чекланиши ва ҳатто қолмаслигидан ташвишланишади.
Ҳаққатан ҳам Марказий Осиё халқларининг хавотирланиши жуда муҳим масалага айлангани назарга ташланади.
Манфаатли шаклидаги сиёсий ва иқтисоидй лойиҳалар кутилмаган ва кузатилмаган ёмон оқибатларни келтириб чиқариши ҳам мумкин.Зеро унинг салбий оқибатларини ам барчадан аввал оддий халқ сезишади.
Ҳар ҳолда Хитой давлати ўзининг иқтисодий ва тижорат хавфсизлиги ва Марказий Осиёдаги иқтисодий ривожланиш лойиҳаларига эътибор бериши билан ўзи лойиҳаларининг салбий натижаларини камайтириш мақдсадида бу мамалакатларнинги ривожланишида ҳам ҳисса қўшишни иш дастурида жой берган.